Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Салоҳ АПЛ тарихидаги энг яхши 10-тўпурарга айланди

Салоҳ АПЛ тарихидаги энг яхши 10-тўпурарга айланди

Муҳаммад Салоҳ Премьер-лига тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида аниқ 10-ўринга кўтарилиб олди.

“Ливерпуль” вингери АПЛнинг 18-турида “Арсенал” дарвозасига гол урди (1:1). Энди мисрликнинг ушбу турнирдаги голлари сони 151 тага етди.

Салоҳ Премьер-лига тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Майкл Оуэнни ортда қолдириб, аниқ 10-ўринга кўтарилди.

Муҳаммаддан Жермейн Дефо (162 гол), Робби Фаулер (163), Тьерри Анри (175), Фрэнк Лэмпард (177), Серхио Агуэро (184), Энди Коул (187), Уэйн Руни (208), Харри Кейн (213) ва Алан Ширер (260) олдинда.

Киритилди: 09:06 24.12.2023. Ўқилди: 2040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!