Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Салкам 92 млн сўм моддий зарарни қоплаган шаҳрисабзлик фермер суд залида қамоқдан озод этилди

Салкам 92 млн сўм моддий зарарни қоплаган шаҳрисабзлик фермер суд залида қамоқдан озод этилди

Шаҳрисабз туманидаги “Фурқат Инатулла ўғли” фермер хўжалиги раҳбари Шарипов Шарифжон Инатулло ўғли пахта ва ғалла ҳосилини Д-1200 мм лик "Шаҳрисабз-Қарши" магистрал сув қувурига ноқонуний уланган ҳолда суғориб келган.

"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш вилоят ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида аниқланган мазкур ҳолат Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида кўриб чиқилди. Суд Ш.Шариповга 1 йил 7 ой 24 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

Судланувчи томонидан "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖга етказилган 91.601.000 сўм моддий зарар қопланганлиги сабабли унга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залидан озод этилди.

Киритилди: 16:42 07.11.2023. Ўқилди: 2183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!