Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Салим Абдувалиевга Людвиг Нобель мукофоти топширилди

A A A
Салим Абдувалиевга Людвиг Нобель мукофоти топширилди

Кеча Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида Людвиг Нобель мукофотини тантанали топшириш маросими ўтказилди. Бу ҳақда "Olamsport" манбаси хабар берди.

Ушбу маросимда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, иқтисод фанлари номзоди, дунёнинг бир нечта нуфузли университетлари фахрий доктори, меценат Салим Абдувалиев ҳам иштирок этяпти.

Қувонарлиси, Салим Киргизбаевич 1888 йилда асос солинган, 2005 йилдан қайта йўлга қўйилган Людвиг Нобель премиясининг 2022 йилги мукофотига муносиб кўрилди. Айни шу дақиқаларда юксак мукофотни ўз эгаларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтмоқда. Бу мукофот лауреатларга инсоният олдидаги буюк ишлари, профессионализм, эришган ютуқлари учун тақдим этилади.

Киритилди: 22:20 27.03.2022. Ўқилди: 9878 марта. Фикрлар сони: 16 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!