Саидазиз Саидалиевга суд ҳукми ўқилди. У 20 йилга қамалди. Бу ҳақида Bugun.uz хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Саидазиз Саидалиев Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» ва «в» банди (Товламачилик), 165-моддаси 3-қисми «в» банди (Товламачилик), 168-моддаси 4-қисми «а» ва «в» банди (Фирибгарлик), 211-моддаси 3-қисми «а» ва «б» банди (Пора бериш), 242-моддаси 1-қисми (Жиноий уюшма ташкил этиш), 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 277-моддаси 2-қисми «б» ва «в» банди (Безорилик), 277-моддаси 3-қисми «а» банди (Безорилик) билан айбланган.Саидазиз Саидалиев ва 28 нафар шахсга нисбатан 2024 йилнинг 11 июнь куни бошланган суд ҳукми бугун, 5 август куни эълон қилинди. Саидазиз Саидалиев 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.