Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Саида Мирзиёева фарзандлари билан Флоренциядаги кўргазмада иштирок этди

Саида Мирзиёева фарзандлари билан Флоренциядаги кўргазмада иштирок этди

Флоренциянинг Палаззо Питтидаги Уффици галереясида «Ўзбекистон: Саҳродаги авангард» йирик кўргазмасининг «Нур ва ранг» номли биринчи қисми очилди. Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева фарзандлари билан унда иштирок этди.

“Ушбу экспозиция томошабинлар эътиборини ХХ асрнинг биринчи ярмига оид рус шарқшунос-ижодкорлари ва миллий санъат мактаби вакиллари асарларида акс этган Марказий Осиёнинг бадиий қиёфасига қаратади.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар бадиий андозаларнинг визуал алмашувидан баҳра олибгина қолмай, модерн билан Марказий Осиё халқлари ижоди ўртасидаги қизиқарли мулоқотга ҳам гувоҳ бўлишларига ишончим комил”, дея ёзиб қолдирди Саида Мирзиёева.

Киритилди: 15:31 16.04.2024. Ўқилди: 1476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!