Бугун Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили жаноб Эдуардс Стипрайс билан мазмунли ва самарали учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари, шунингдек, Марказий Осиё минтақасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, таълим соҳасини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, минтақалараро алоқаларни кучайтиришга қаратилган ташаббуслар эътибор марказида бўлди.
Саида Мирзиёева жаноб Стипрайснинг минтақамизга оид бой касбий тажрибаси икки томонлама шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди ҳамда очиқ ва конструктив мулоқот учун миннатдорлик изҳор этди.