Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Саида Мирзиёева Бутунжаҳон аёллар форумида иштирок этади

Саида Мирзиёева Бутунжаҳон аёллар форумида иштирок этади

Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева, Дубай амирлиги шайхи Манал бинт Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум зоти олиялари таклифига биноан, 2020 йилги Бутунжаҳон аёллар форумида қатнашади.

Форум 16-17 февраль кунлари Дубайда бўлиб ўтади. Унга таклиф этилганлар орасида АҚШнинг биринчи хоними Иванка Трамп, Буюк Британия собиқ бош вазири Тереза Мэй каби дунёнинг нуфузли аёллари ҳам бор.

Икки кунлик анжуманда 87та давлатдан жами 3 мингдан ортиқ делегат қатнашиши кутиляпти. 60дан зиёд воркшоп ва сессияларда турли мавзулар муҳокама қилинади.

Жумладан, Саида Мирзиёева Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маъруза қилади.

 

Киритилди: 17:24 14.02.2020. Ўқилди: 1968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!