Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Сафдошлари Жонсонни қайтишга чақирмоқда

Сафдошлари Жонсонни қайтишга чақирмоқда

Буюк Британия Консерватив партиясининг юқори лавозимдаги аъзолари собиқ бош вазир Борис Жонсонни ториларнинг паст рейтинги шароитида сиёсатга қайтишга ундамоқда. Бу ҳақда The Sun газетаси партиядаги манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

"Эски гвардиянинг айрим вакиллари Жонсонга мактуб йўллаб, унинг қайтиши бўйича музокаралар олиб боришмоқда," - дея нашр суҳбатдоши маълум қилди. Бошқа бир манба эса торилар қароргоҳида унинг қайтиш имконияти муҳокама қилинаётганини қўшимча қилди. Партия обрўсининг пасайиши фонида бу каби гаплар кучайиб кетди.

YouGov ташкилотининг 20 май кунги сўрови натижаларига кўра, консерваторлар 16 фоизлик қўллаб-қувватлаш билан тўртинчи ўринга тушиб қолди. Биринчи ўринни ўнг қанот популистик партияси Reform UK (29%) эгаллади, кейинги ўринларда эса лейбористлар (22%) ва либерал-демократлар (17%) жой олди.

Киритилди: 06:27 25.05.2025. Ўқилди: 635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!