Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Садир Жапаров Владимир Путиндан ёрдам сўради

Садир Жапаров Владимир Путиндан ёрдам сўради

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Владимир Путиндан Тожикистон билан чегара масаласини ҳал қилишда ёрдам беришни сўради. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқулов “Биринчи радио” эфирида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Остона шаҳрида Қирғизистон, Россия ва Тожикистон президентлари ўртасида очиқ суҳбат бўлиб ўтган.

“Президентимиз Тожикистон билан чегара масаласини ҳал қилишда ёрдам сўраб Путинга мурожаат қилди. Жапаров: “Балки ёрдам берарсиз, чунки икки томоннинг ҳал қилиши қийин, ҳаммаси низо билан тугамоқда”, деди. Россия томони ўйлаб, материалларни кўриб чиқиб, жавоб беришини маълум қилди”, – деди Хавфсизлик кенгаши раҳбари.

Путиннинг қўшимча қилишича, Россия СССРнинг вориси сифатида архив ҳужжатлари ва хариталарига эга.

“Ўйлайманки, муаммо ҳал бўлади”, дея Путиннинг сўзларини келтирди Марат Имонқулов.

Пайшанба куни Путин, Жапаров ва Раҳмон ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди. Томонлар чегара муаммоларини ҳал қилиш бўйича қарашлари билан бўлишишга ҳамда Москвага бу билан боғлиқ ҳужжатларни топширишга келишиб олди.

Киритилди: 17:08 17.10.2022. Ўқилди: 6305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!