Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Садир Жапаров АҚШдан республика ишларига аралашмасликни сўради

Садир Жапаров АҚШдан республика ишларига аралашмасликни сўради

Қирғизистон президенти Садир Жапаров АҚШ ва бошқа давлатларни республиканинг ички ишларига аралашмасликка, ундаги жараёнларни холисона баҳолашга чақирди.

"Биз тенг ҳуқуқли ҳамкорлик тарафдоримиз ва барча давлатлар ва халқаро ҳамкорлар, шу жумладан АҚШ билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигимизни таъкидламоқчиман. Менинг ягона илтимосим — мамлакатимиз ички ишларига аралашмаслик", деди у. АҚШ Давлат котибининг Энтони Блинкенга йўллаган жавоб хати Қирғизистон давлат раҳбари матбуот котиби Аскат Алагозов томонидан эълон қилинган.

Аввалроқ, Блинкен Қирғизистон раҳбарига мактуб йўллаб, унда мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТлар) тўғрисидаги қонуннинг кўриб чиқилишидан хавотир билдирганди. Ушбу қонун лойиҳаси ҳозирда миллий парламентда муҳокама қилинмоқда.

Киритилди: 09:43 12.02.2024. Ўқилди: 1326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!