Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Саакашвилининг соғлиги “қониқарли” деб топилиб, яна қамоққа жўнатилди — BBC

Саакашвилининг соғлиги “қониқарли” деб топилиб, яна қамоққа жўнатилди — BBC

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Тбилисидаги “Вивамеди” клиникасидан чиқарилиб, яна Рустави шаҳридаги 12-сонли қамоқхонага жўнатилди. Пенитенциар хизматга кўра, унинг соғлиги ҳозир яхши ҳолатда ва у даволанишни давом эттиришга муҳтож эмас.

Саакашвили 2021 йил сентябр ойида махфий равишда Грузияга қайтиб келган ва ортидан ҳибсга олинган эди. У қамоқда бир неча марта очлик эълон қилган. 2022 йил май ойида соғлиги ёмонлашгани сабабли Тбилисидаги клиникага ўтказилганди.

Ҳозирда сиёсатчи бир неча жиноят ишлари бўйича тайинланган жазони ўтамоқда. Суд қарорларига кўра, у умумий ҳисобда 12 йил 6 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Киритилди: 16:30 13.11.2025. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!