Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

С витамини ошиб кетиши эркаклар учун хавфли

С витамини ошиб кетиши эркаклар учун хавфли

Терапевт, токсиколог Алексей Водовозов инсон организмида С витаминининг миқдори меъёридан ошиб кетиши оқибатлари ҳақида айтиб берди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, аскорбин кислотанинг хавфи жуда кичик, бироқ, баъзи ҳолларда жуда кўп витамин С истеъмол қилиш нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.

"Замонавий тушунчаларга кўра, С-витамини кунлик қабул қилиш юқори чегараси — 2000 мг(2г.) ни ташкил қилади. Ушбу миқдордан кўп истеъмол қилиш кўнгил айниш ва диареяга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, узоқ муддат давомида меъёридан ортиқ С-витамини қабул қилиш сийдикнинг РН балансини ўзгартириши мумкин. Бу эса ўз навбатида бўйракда тош пайдо бўлиш хавфига олиб келади, асосан эркакларда, - деди Водовозов.

Токсиколог, шунингдек, С витамини танқислиги нимага олиб келиши мумкинлиги ҳақида гапирди: одамда зангила (цинга) касаллигининг ўзига хос тури — искорбит ривожланиши мумкин. Бу коллаген ишлаб чиқариш бузилганлиги сабабли милкда муаммолар пайдо бўлиши, тиш тўкилиши ва яраларнинг секин битишигв олиб келади.

Мутахассис тавсиясига кўра, С витаминининг кунлик истеъмол миқдори 50 дан 110 мг гача. Аскорбин кислотасини бундай миқдорда қабул қилиш танадаги унинг етишмаслиги ёки ортиқча бўлиши билан боғлиқ нохуш оқибатлардан сақлайди.

Киритилди: 23:51 31.05.2023. Ўқилди: 4096 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!