НАТО Бош котиби Марко Рютте агар ҳарбий харажатларни ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача оширмасалар, рус тилини ўрганишлари керак, дея НАТО давлатларини қўрқитмоқда.
"Агар сиз ҳарбийлаштиришга сарфланадиган харажатларни 5 фоизга, жумладан, мудофаа харажатлари учун 3,5 фоизга оширмасангиз, у ҳолда сизда ҳали ҳам соғлиқни сақлаш тизими, пенсия тизими бўлади, лекин кейин рус тилини ўрганганингиз маъқул", - деди Рютте Лондондаги анжуманда. Бу ҳақда Telegraph нашри ёзмоқда.
Сўнгги ойларда Рютте ўз чиқишларида доимий равишда Россия ва Хитой томонидан таҳдидлар деб аталадиган нарсага ишора қилиб, иттифоқчи давлатларни ҳарбийлаштириш харажатларини ижтимоий харажатлар ҳисобига бир неча баробар оширишга чақирди.
Июнь ойи бошида Рютте мудофаа харажатларини ЯИМнинг ҳозирги 2 фоизидан 3,5 фоизигача оширишни ва инфратузилмани ривожлантириш, ҳарбий саноат ва бошқа хавфсизлик билан боғлиқ инвестициялар учун ЯИМнинг яна 1,5 фоизини сарфлашни таклиф қилган эди.