Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамов Таиландга йўл олмоқда

Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамов Таиландга йўл олмоқда

Ўзбекистон олимпия жамоаси Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатининг чорак финал босқичига йўл олган. Вакилларимиз ушбу босқичда 19 январь куни БАА жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс олдидан Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиев Таиландга етиб боришади. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан футболчиларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида яна катта мухлислар гуруҳи шакллантирилмоқда. Айни пайтда Таиландда Тошкент, Урганч, Бухоро, Андижон, Асака, Қарши, Фарғона, Наманган каби кўплаб шаҳарлардан ташриф буюрган мухлислар, «Қўқон-1912» клуби директори ва бошқа бир қатор футбол мутасаддилари, ашаддий мухлислар жамоамизни қўллаб-қувватламоқда. Бу ўзбек футболи мухлисларининг ўзига хос янги тўлқини, миллий спорт ғоясидир. Аҳамиятлиси, мана шундай мухлислар орасида таниқли мураббийларимиз Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамовнинг ҳам Бангкокка ташриф буюриши кутилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Олимпия жамоаси таркибида «Насаф» (10) ва «Бунёдкор» (5) клубларининг ўйинчилари кўпчиликни ташкил қилади. Бердиев ва Абрамовнинг Таиландга келишидан асосий мақсад футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларни янада руҳлантиришдан иборатдир. Мураббийлар 18 январь куни Бангкокка етиб келишади.

Таъкидлаш жоиз, ҳар икки мутахассис ОТЖ мураббийлар штабининг фаолиятига асло аралашмайди. Терма жамоамиз Любинко Друлович ва Равшан Ҳайдаров бошчилигида бўлажак баҳсга тайёргарликни давом эттиради. Бердиев ва Абрамов эса учрашувдан олдин ўз шогирдларига руҳий далда бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун келишмоқда» - дея ёзилади Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси расмий сайтида.

Маълумот учун, Tribuna.uz мухбири бугун Рўзиқул Бердиев билан суҳбатлашганда, «Насаф» клуби бош мураббийи айни дамда клубидаги иши билан банд эканлиги, Таиландга бориш ҳақида ҳеч қандай таклиф бўлмаганлигини маълум қилганди.

Manba: kun. uz

Киритилди: 23:00 16.01.2020. Ўқилди: 2018 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!