Россия Федерацияси ҳудудида қўпорувчилик фаолияти руслар учун қўрқувнинг асосий манбаи бўлиб қолмоқда: йил ўрталарига келиб, у билан боғлиқ ташвиш икки баравар ошди. Бу ҳақда КРОС алоқа компанияси ўтказган тадқиқотида айтилади, деб ёзади “Коммерсант” газетаси.
Апрел-июн ойларида саботаж ҳаракатлари руслар орасида энг катта қўрқувни келтириб чиқарди. Ушбу ташвиш кетма-кет иккинчи чоракда КРОС рейтингининг етакчиси бўлиб қолмоқда.
Хавотирнинг умумий индексида иккинчи ўринда Вагнернинг муваффақиятсиз қўзғолони бўлди. Гарчи ёлланма аскарларнинг ҳаракати зудлик билан тўхтатилган бўлса-да, инқирознинг тинч йўл билан ҳал этилиши ижтимоий тармоқларда бир қатор фитна назарияларини келтириб чиқарди, бу эса ушбу ташвишнинг янада кучайишига ёрдам берди, дейди тадқиқот муаллифлари.
Учта асосий қўрқувни табиий офатлар - ёнғин ва сув тошқини тугатди.