Бугун 22 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Руслан Чагаев Баҳодир Жалолов ва Шаҳрам Ғиёсов ҳақида қандай фикрда?

Руслан Чагаев Баҳодир Жалолов ва Шаҳрам Ғиёсов ҳақида қандай фикрда?

Ўзбекистон бокс юлдузи, WBA версияси бўйича супер оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони, оғир вазнда (81-91 кг) ҳаваскорлар орасида Осиё ҳамда жаҳон чемпиони Руслан Чагаев Ўзбекистоннинг бугунги кунда энг яхши боксчилари — Баҳодир Жалолов ва Шаҳрам Ғиёсов ҳақида фикр билдирди.

Баҳодир Жалолов — энг қуйи босқичдан ривожланиб, ҳозирда топ даражага чиққан жаҳон бокс оламидаги етакчилардан бири. Яқинда бўлиб ўтадиган Олимпиада баҳсларида чемпион бўлишига умид қиламан. Назаримда, Баҳодир Париждаги мусобақада энг камида кучли учликда бўлади.

Руслан Чагаев яна бир жаҳон чемпионлигига номзод бўлган Шаҳрам Ғиёсов ҳақида ҳам ўз фикри ва тавсиялари билан бўлишди.

Шаҳрам Ғиёсов жаҳон чемпионлигига номзод яна бир ўзбек бокси юлдузларидан бири. Ўйлашимча, унинг профессионал боксда жаҳоннинг энг етакчи боксчиси бўлишга имкониятлари етарли. Бунинг учун унга бир қадам қолди ва Ўзбекистонда яна бир жаҳон чемпиони пайдо бўлади, — дея Руслан Чагаев ўз фикрини якунлаган.

Киритилди: 13:53 14.06.2024. Ўқилди: 3950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!