Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Руминия Россияни ҳаво ҳудудини бузганликда айблади

Руминия Россияни ҳаво ҳудудини бузганликда айблади

"17 октябр оқшомида номаълум учувчи жисм Руминия ҳаво чегарасини кесиб ўтиб, мамлакат ҳудудининг 14 км ичкарисига кириб борди", деб хабар берди NATO. Руминия ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита F-16 қирувчиси ва Шимолий Атлантика альянси ҳаво кузатув хизматининг яна иккита Испания F-18 самолёти ҳавога кўтарилди. Ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш сигналлари берилди ва маҳаллий аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриш сўралди.

20 дақиқадан сўнг учар объект радардан ғойиб бўлди. NATO'нинг фикрича, бу Россиянинг назоратдан чиқиб кетган учувчисиз самолёти бўлиши мумкин. Бироқ, қирувчи самолёт учувчилари буни тўғридан-тўғри кўришмади ва тахмин қилинган дроннинг қолдиқлари ҳали топилмади.

Альянс бош котиби Марк Рютте Брюсселдаги NATO мудофаа вазирлари йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Руминия ҳукумати ва NATO'нинг Европадаги кучлари қўмондонлиги ҳолат юзасидан тезкор ва самарали ҳаракат қилганини таъкидлади.

Киритилди: 10:07 19.10.2024. Ўқилди: 635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!