Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Руминия парламентида номаълум шахс ёнғин келтириб чиқарди

Руминия парламентида номаълум шахс ёнғин келтириб чиқарди

Руминия парламенти залларидан бирида номаълум шахс ичига бензин тўлдирилган шишани улоқтириб, бинога ўт қўйиб юборди. Бу ҳақда Аgerpres агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида иш юритиш буюмлари ва кийим-кечаклар ёниб кетган, бироқ ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин ҳақидаги сигнал чалинганидан сўнг дарҳол ўт ўчирувчилар етиб келган ва бинодан 300 га яқин одам эвакуация қилинган.

Пойтахт фавқулодда вазиятлар инспекцияси вакили Стефан Эдуарднинг сўзларига кўра, ёнғин ташриф буюрувчилар учун мўлжалланган Константин Бранкус залида келиб чиққан ва тахминан 30 квадрат метр майдонни қамраб олган.

Полиция ўт қўйган шахсни қидирмоқда, унга 2 йилдан 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Киритилди: 09:34 18.09.2024. Ўқилди: 549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!