АҚШ Давлат котиби Марко Рубио НАТО Бош котиби Марк Рютте билан Россия-Украина урушини музокаралар орқали ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилди.
Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти баёнотида айтилган.
"Давлат котиби Марко Рубио бугун НАТО Бош котиби Марк Рютте билан телефон орқали гаплашди. Томонлар Россия-Украина урушини музокаралар орқали ҳал қилиш бўйича АҚШ бошчилигидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишди. Шунингдек, улар Арктика хавфсизлигининг барча НАТО иттифоқчилари учун аҳамиятини ҳам муҳокама қилишди", дейилади Давлат департаменти баёнотида.