АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 12 сентябрь куни Ғазо секторида ҲАМАС томонидан гаровга олинганларнинг яқинлари билан учрашди.
Бу ҳақда Давлат департаментидаги манбага таяниб, Axios портали хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, бу учрашув Рубионинг Қатар бош вазири билан режалаштирилган музокаралари ва Исроилга 13 сентябрга мўлжалланган бўлажак ташрифи олдидан бўлиб ўтган.
Учрашувнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.