Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ростовда олти нафар судланувчи тергов изоляторидаги камерадаги панжарани бузиб, изоляторнинг икки нафар xодимини гаровга олди

A A A
Ростовда олти нафар судланувчи тергов изоляторидаги камерадаги панжарани бузиб, изоляторнинг икки нафар xодимини гаровга олди

Ростовда олти нафар судланувчи тергов изоляторидаги камерадаги панжарани бузиб, изоляторнинг икки нафар xодимини гаровга олди. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар берди.

Маълумотларга кўра, жиноятчилар орасида террорчилик айби билан судланган бир неча киши бор. Жиноятчилар ўзларининг ИШИДга алоқадор эканликларини эълон қилишган. Ҳозирда улар билан музокаралар олиб борилмоқда. Тезкор бўлим бошлиғи ва тергов изолятори навбатчилик хизмати кичик инспектори гаровда сақланмоқда.

Ростов вилоятидаги 1-сонли тергов изоляторида асирларнинг гаровга олиниши муносабати билан Россия Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг барча ходимлари шай ҳолатга келтирилди.

Киритилди: 13:07 16.06.2024. Ўқилди: 864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!