У Суриядаги рус ҳарбийларини таъминлаб келган.
El Espanol нашрининг хабар беришича, 23 декабр, душанба куни "Урса Майор" кемасининг двигател бўлимида портлаш содир бўлган. Кема Испания ва Алжир ўртасидаги халқаро денгизда чўкиб кетган. Экипажнинг 14 нафар аъзоси қутқарилиб, Картахена портига етказилган, икки киши бедарак йўқолган.
Кема 11 декабр куни Санкт-Петербург портидан чиқиб, 22 январь куни Владивостокка етиб бориши керак эди.
Медиазона нашрининг ёзишича, мазкур кема кўп йиллар давомида Россиянинг Суриядаги ҳарбий гуруҳини таъминлаш учун юк ташишда фойдаланилган.