Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россиянинг халқаро захиралари бир ҳафта ичида салкам 600 миллиард долларга кўтарилди

Россиянинг халқаро захиралари бир ҳафта ичида салкам 600 миллиард долларга кўтарилди

Россия Федерациясининг халқаро захиралари бир ҳафта ичида 580,6 миллиард долларга кўтарилди. Бу ҳақда Россия Марказий банки маълумот бермоқда.

2022 йил 5 август ҳолатига кўра, халқаро захиралар ҳажми 574,8 миллиард долларни ташкил этди.

Аввалроқ, Россия иқтисодий ривожланиш вазирлиги молия бозорида назорат қилиш учун махсус санкцияларга қарши қоидалар тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаётгани хабар берилган эди.

Таъкидланишича, агентлик Россия олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотларни таснифлашни, қимматли қоғозларни чиқариш ва уларга хизмат кўрсатишда корпоратив сектор учун енгилликни жорий этишни, шунингдек, евробондлар бўйича ўзаро дефолтни эълон қилишга йўл қўймасликни таклиф қилади.

Нашрга кўра, тегишли ўзгартишлар Россия Марказий банкининг олтин-валюта захиралари тўғрисидаги бандни ўз ичига олган "давлат сири тўғрисида" ги қонунга киритилиши таклиф этилади. Бу бўлим санкциялар хавфини камайтиришга ёрдам беради. 2022 йил март ойида Марказий банк олтин-валюта захиралари таркиби тўғрисидаги маълумотларни нашр этишдан воз кечган ҳам эди.

Киритилди: 23:58 19.08.2022. Ўқилди: 5125 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!