Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россиянинг Украинага зарбалари оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳатланди

Россиянинг Украинага зарбалари оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳатланди

Хабар берилишича, Киевнинг Дарница туманида дрон урилиши оқибатида 24 қаватли ва 18 қаватли турар жой биноларида ёнғин келиб чиққан. Шу туманнинг ўзида бир нечта хусусий уйларда ҳам ёнғинлар бошланган. Олов тарқалиши хавфи сабабли қариялар уйи эвакуация қилинган. Шунингдек, Украина пойтахтининг бошқа туманларида ҳам дрон ҳужумлари оқибатида ёнғинлар юзага келган.

Киев мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, камида 1 киши ҳалок бўлган, шунингдек, 19 киши жароҳатланган, улардан 11 нафари шифохонага ётқизилган.

УНИАН агентлиги маълумотига кўра, Украина пойтахтидаги иссиқ электр марказларидан бири ҳужумга учраган бўлиши мумкин.

Хабарларга кўра, Россия ҳужумлари оқибатида Киевнинг бир қатор туманларида электр, сув таъминоти ва иситиш тизимида узилишлар юзага келган.

Киритилди: Бугун 17:55. Ўқилди: 245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!