Свердловск вилояти Невянск шаҳар округидаги Шайдуриха қишлоғи аҳолиси ёнғин сабабли эвакуация қилинмоқда, воқеа жойига 3 та автобус жўнатилди. Дам олиш маскани ҳудудидаги уйлар ёнмоқда, деб хабар қилди вилоят маъмурияти.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бош бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, қишлоқда транспорт ҳаракати чекланган. Шу боис, эвакуация учун Ми-8 вертолёти ҳам жалб қилинган.
Свердловск вилоятининг Невянск шаҳар округи ўрмонларида 21 июлгача фавқулодда ҳолат жорий этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Шайдуриха қишлоғида юзага келган ёнғин оқибатида зарар кўрган уйлар сони 40 тага етган.