Россиянинг Свердловск вилоятида оғир аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди. Маълум бўлишича, эр-хотин 4 нафар фарзанди билан шу йил сентябрда ишлаш учун Россияга борган. Эркак ҳужжатларсиз қурилишда ишлаётгани учун ҳибсга олинган.
Аёл оғир аҳволда қолиб, ёрдам сўраб Екатеринбургдаги Ўзбекистон Бош консуллигига мурожаат қилган.
Консуллик эркакнинг тўланмаган ойлигини ундириб берган. Аёл ва 4 нафар фарзанди 10 декабрда Екатеринбургдан Тошкентга кузатилган.