Американинг CNBC телеканали маълумотларига кўра, россиялик ҳарбийлар ядро қурилмасига эга тўртта қанотли ракеталарини синовдан ўтказган, бироқ уларнинг барчаси муваффақиятсиз якунланган.
Тест режимидаги парвознинг энг узоғи икки дақиқадан ошмаган. Бу вақт оралиғида эса ракета 22 милни босиб ўтган, шундан сўнг назорат йўқотилгач, у ерга қулаб тушган. Энг омадсиз тест эса бор-йўғи 4 сония давом этган, бу орада ракета беш миль масофани учиб ўтган, холос. Мазкур ракетани яратиш устида 20 йилдан иш олиб борилаётган эди, бироқ унда оддий двигатель ишлатилган. Ракета тизими тайёргарлик даражаси дастлабки босқичда эканлиги хусусида инженерлар раҳбариятни огоҳлантиришган, бироқ мамлакат раҳбарлари синов ўтказиш фикрида туриб олишган.