Россиянинг Лвовга “Орешник” билан берган зарбаси NATO'га Украинани қўллаб-қувватлашдан воз кечиш сигналидир, деди алянс бош котиби.
"Ўтган ҳафта Лвовга “Орешник” ракета тизими билан зарба берилганини кўрдик. Россия бизни Украинага ёрдам беришдан қайтаришга уринмоқда, аммо биз бундан воз кечмаймиз. Айрим иттифоқчилар, жумладан Венгрия, АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар Украинанинг NATO'га тўлақонли аъзо бўлишига қарши эканлигини ёки бунинг мақсадга мувофиқлигига шубҳа билан қарашётганини биламиз.
Украина қаҳратон қиш ойларида катта босимни бошдан кечираётган бир пайтда, сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва барча НАТО иттифоқчиларининг қўллаб-қувватлаши ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ. Украина хавфсизлиги - бу бизнинг хавфсизлигимиз", — деди Марк Рютте.