Бу ҳақда Аstra хабар бермоқда
Нашр маълумотларига кўра, Волгоград вилояти Котово шаҳридаги Коробков газни қайта ишлаш заводида дрон ҳужумидан кейин ёнғин чиққани ҳақида маҳаллий аҳоли хабар берган. Аstra'нинг қайд этишича, бу корхона Жанубий федерал округдаги энг йирик табиий газни қайта ишловчи завод ҳисобланади.
Шунингдек, “Транснефть” компаниясига қарашли “Ефимовка” нефтни қайта ишлаш корхонаси ҳудудида ҳам ёнғин қайд этилган.
"Ёнғинлар NASA'нинг FIRMS ёнғинларни сунъий йўлдош орқали кузатиш тизими маълумотлари билан ҳам тасдиқланган", дейилади Astra хабарида.
Волгоград губернатори Андрей Бочаров дрон ҳужумларидан сўнг “ёқилғи-энергетика мажмуасига оид объектлар ёнаётгани”ни тасдиқлаган.