Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россиянинг Кривой Рогга зарбаси оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Кривой Рогга зарбаси оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Ракета зарбасининг қурбонлари ҳақидаги аниқ маълумотларни 5 апрел куни эрталаб шаҳар мудофаа кенгаши раиси Александр Вилкул эълон қилди.

У ҳалок бўлганлар орасида 9 нафар бола борлигини қўшимча қилди. Бундан ташқари, 68 киши жароҳат олган, уларнинг 40 нафари касалхоналарда даволанмоқда.

Кривой Рог мудофаа кенгаши раисининг таъкидлашича, Россия зарбаси оқибатида 34 та кўп қаватли уй, 6 та таълим муассасаси, дўконлар, бизнес ва инфратузилма объектлари, автомобиллар шикастланган, бир хусусий уй бутунлай вайрон бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум баллистик ракеталар ёрдамида амалга оширилган.

"Ҳар куни Россиянинг зарбалари амалга ошириляпти. Ҳар куни одамлар ҳалок бўляпти. Бунинг давом этаётган ягона сабаби бор: Россия ўт очишни тўхтатишни истамайди. Биз буни кўриб турибмиз, бутун дунё кўриб турибди. Ҳар бир ракета, ҳар бир зарба берувчи дрон Россиянинг фақат урушни хоҳлаётганини исботлайди. Уруш қачон тугаши фақат дунёнинг Россияга босими, Украинани, ҳаво мудофаамизни, қуролли кучларимизни мустаҳкамлаш бўйича барча саъй-ҳаракатларга боғлиқ" – деб ёзди Зеленский Telegram каналида.

Киритилди: 14:56 05.04.2025. Ўқилди: 1496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!