Россиянинг 28 августга ўтар кечаси Киевга уюштирган оммавий зарбаси қурбонлари сони 23 кишига етди, улардан тўрт нафари бола.
Бу ҳақда Киев давлат ҳарбий бошқармаси бошлиғи Тимур Ткаченко ўзининг Telegram-каналида маълум қилган.
"Афсуски, Киевда ҳалок бўлганлар сони 23 нафарга етди", — деди у.
Аввалроқ 21 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Украина пойтахти мери Виталий Кличконинг айтишича, ҳужумда камида 63 киши жароҳатланган, улардан 35 нафари касалхонага ётқизилган.