Astra маълумотларига кўра, ҳужум нишони Рибинск шаҳрида жойлашган "Росрезерв"нинг "Темп" комбинати нефт базаси бўлган.
Тула вилоятида уриб туширилган дронларнинг бўлаклари Новомосковскдаги саноат корхоналаридан бирининг ҳудудига тушган, деб маълум қилди губернатор Дмитрий Миляев.
Astra ва Украинанинг Exilenova+ телеграм-каналлари ёзишича, ҳужумдан сўнг "Азот" кимё комбинатида ёнғин юзага келган.
Орёл шаҳрида, Astra ва "Осторожно, новости" нашрининг хабар беришича, Украина дронлари ҳужуми оқибатида "Зеленый остров" кўп квартирали турар жой мажмуаси зарар кўрган. Бир нечта қаватларда ёнғин бошланган. Орёл вилояти раҳбари Андрей Клычков бу ҳақда маълум қилмади.
У фақат вилоят аҳолиси учун "тун нотинч бўлганини" қайд этди. Смоленск вилоятининг Вязьма шаҳрида Украина дронининг бўлаклари хусусий аҳоли хонадонига тушган, деб сўзлаб берди губернатор Василий Анохин. У ерда ёнғин содир бўлган. Жароҳатланган маҳаллий аёл шифохонага етказилган.