Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россияни ҳақиқий дипломатияга мажбурлаш стратегияси

Россияни ҳақиқий дипломатияга мажбурлаш стратегияси

Украина президенти Зеленскийга ўзининг «ғалаба режаси»ни Украина парламенти олдида эълон қилганидан бир кун ўтиб Европа Иттифоқи етакчилари олдида тақдим этиш имконияти берилди.

Зеленскийнинг айтишича, саммит унинг «Россияни ҳақиқий дипломатияга мажбурлаш стратегиясини» муҳокама қилиш имкониятидир.

Унинг қўшимча қилишича, Европанинг Украинани қўллаб-қувватлаши одамлар ҳаётини сақлаб қолган, шу билан бирга « Европадаги уруш тажовузкорга фойда келтирмаслигини исботлаган».

«Биз биргаликда бу урушни тўхтатишимиз, украиналиклар ва халқларингиз учун тинчлик ўрнатишга зарур бўлган шартлар бажарилишини таъминлашимиз керак», — деди у.

Сўнг у «Путин урушни тугатиш учун эмас, балки уни давом эттириш учун қўшимча кучлар тайёрлаяпти», деди ва унинг Шимолий Корея, Хитой ва Эрондан ёрдам олаётганини таъкидлади.

Чоршанба куни берган ваъдасини такрорлар экан, у «агар ҳозир бошласак ва ғалаба режасига амал қилсак, урушни кейинги йилдан кечиктирмай тугатишимиз мумкин», деди.

«Россия олиб келган вайронагарчилик учун жавоб бериши керак», деди Зеленский.

Киритилди: 19:15 18.10.2024. Ўқилди: 1172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!