Россияда Шенген визаларига бўлган талабнинг кўпайиши кузатилди, бу Россия фуқаролари учун келажакдаги виза чекловлари ҳақидаги қўрқув туфайли юзага келди. Бу ҳақда сайёҳлик бозоридаги манбаларга таяниб, “Коммерсант” ёзмоқда.
Визаход хизмати маълумотларига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида Шенген визасига мурожаат этувчилар сони 40 фоизга ошган.
"Бу, айниқса, ҳафта охирида, Эстония расмийларининг баёнотлари фонида сезилди", — деди газетага виза агентлигининг корпоратив бўлими бошлиғи Марина Широкова.