Россиялик Золушка миллиардерга турмушга чиқди.
Наталья Водянова ва Антуан Арно Париж мериясида никоҳ гувоҳномасига имзо чекишди.
Саккиз йилдан буён ҳамжиҳатликда яшаб келаётган жуфтлик олти ҳамда тўрт ёшли икки ўғилни тарбиялаб келмоқда.
Россиялик Золушканинг қалбидан жой олган Антуан Арно сайёрадаги энг бой одамлардан бирининг ўғли бўлиб, унинг отаси 70 дан ортиқ ҳашаматли брендларни бирлаштирган мода холдингига эгалик қилади. Бернард Арнонинг бойлиги 117 миллиард долларга баҳоланмоқда. Наталья Водянова эса дунёда нафақат муваффақиятли модель сифатида танилган, балки унинг фонди ривожланишида нуқсони бўлган одамларга ёрдам бериши билан машҳурликка эришган.
Маълумот ўрнида, Натальянинг собиқ эри - британиялик Лорд Жастин Портман бўлиб, модель ундан тўққиз йиллик турмуши давомида уч фарзанд - икки ўғил ва бир қизни дунёга келтирган.