Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россиялик посбон "ПСЖ" ихтиёрига етиб борди

Россиялик посбон "ПСЖ" ихтиёрига етиб борди

Ёзги трансфер ойнасида дарвозабон Матвей Сафонов "Краснодар"дан "ПСЖ"га ўтди. Матбуот Лига 1 гиганти россиялик посбон учун 20 миллион евро тўлагани ҳақида хабар тарқатди.

"РБ Спорт" хабарига кўра, 25 ёшли Сафонов аллақачон "ПСЖ" ихтиёрига етиб борган. У ерда футболчи Париж клуби мураббийлари билан индивидуал дастур бўйича машғулотлар олиб боради, шу тарзда ёзги йиғин бошланишига ҳозирлик кўради. "ПСЖ" 15 июлдан тайёргарлик машғулотларини бошлайди.

Матвей Сафонов - "Краснодар" академиясининг битирувчиси. "Буқалар"нинг биринчи жамоаси таркибида дарвозабон 175 та расмий ўйин ўтказиб, 208 та гол ўтказиб юборган.

Киритилди: 10:44 04.07.2024. Ўқилди: 677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!