Гарвард тиббиёт мактабида ишлайдиган россиялик олим Ксения Петрова АҚШДА қурбақа эмбрионларини контрабанда йўли билан олиб ўтгани учун ҳибсга олинди.
Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди.
Хабарга кўра, 31 ёшли Россия фуқароси АҚШГА контрабанда йўли билан товарлар олиб киришда айбланмоқда, бунда 20 йилгача қамоқ жазоси ва 250 минг долларгача жарима солинади.
Россиялик аёл 2025 йилнинг 16 февральида иммигратсия хизмати томонидан қўлга олинган. Бу у Париждан учиб келган Бостон аэропортида содир бўлган. Маълум бўлишича, олим ўз багажидаги эмбрионларни декларатсия қилмаган. Аввалига аёл ўз багажида ушбу биологик материал борлигини инкор этган, бироқ кейин у гўёки уни олиб ўтганини тан олган.
CНН хабарига кўра, Петрова ўз шахсида нима борлиги ҳақида “федерал амалдорларга ёлғон гапирганликда” айбланмоқда. Ўз навбатида, олимнинг таъкидлашича, унинг сўзлари нотўғри тушунилган ва баёнотда нотўғри акс этган. Унинг сўзларига кўра, хўжайини ундан эмбрионларни Париждан олиб келишни сўраган. Петрова, шунингдек, божхонадан ўтишда ҳеч қандай муаммо кутмаганлигини таъкидлади, чунки эмбрионлар "токсик бўлмаган, хавфли ва юқумли эмас".