Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россиялик мутахассислар Шимолий Кореяга айғоқчи сунъий йўлдошларни учиришда ёрдам бермоқда — Yonhap

A A A
 Россиялик мутахассислар Шимолий Кореяга айғоқчи сунъий йўлдошларни учиришда ёрдам бермоқда — Yonhap



Агентликнинг Жанубий Корея расмийсига таяниб хабар беришича, айғоқчи сунъий йўлдошларни учиришда ёрдам бериш учун Россия Федерациясидан кўп сонли мутахассислар КХДРга етиб борган.

Унинг сўзларига кўра, бу Владимир Путин ўтган йили Шимолий Корея сунъий йўлдош дастурини қўллаб-қувватлашга ваъда берганидан кейин содир бўлган.

"КХДР охирги марта ноябр ойида орбитага айғоқчи сунъий йўлдошни олиб чиққан ва бу йил орбитага яна учта шундай қурилма олиб чиқишга ваъда берган эди. Россиялик мутахассислар сунъий йўлдошларни учиришда “юқори техник стандартлар”га риоя қилишлари мумкин, бу эса кечикишга сабаб бўлмоқда", — дея таъкидлади расмий.

Жанубий Корея ҳарбийларининг қайд этишича, Пхенян ҳозирда янги сунъий йўлдошларни учиришга тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкин.

Киритилди: 09:03 27.05.2024. Ўқилди: 1146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!