Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россиялик маҳбуслар уларни Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишга мажбурлаш мақсадида дўппослашаётганидан шикоят қилмоқда — “Сибир Реалии”

 Россиялик маҳбуслар уларни Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишга мажбурлаш мақсадида дўппослашаётганидан шикоят қилмоқда — “Сибир Реалии”

"Гап Россиянинг Волгабўйи, Марказий ва Сибир минтақаларидаги эркаклар колонияларида содир бўлаётган калтаклашлар ҳақида кетмоқда", деб ёзади нашр маҳкумларнинг қариндошлари ва танишларига таяниб.

"Сўнгги бир ой ичида калтаклашлар кундалик тартибдаги ҳаракатга айланган, худди текширувда саф тортишдек. Ким колоннияга тушса, уларни урушга олиб кетишяпти", — деди таниши Волга Федерал округидаги колонияда жазо муддатини ўтаётган манба.

Тула вилоятидан бир маҳбуснинг яқинлари колонияга ОМОН ва ФСБ ходимлари келиб, ким дуч келса, барчасини калтаклашганини айтишган.

"ФСБ ходимлари келиши билан 15 нафар рус бўлмаган маҳбусга шартнома имзолатишди, қолганини “Лефортово”га олиб кетишди, йўлда агар шартнома имзоламасанглар, “ишларингни экстремизм билан боғлаймиз” деб қўрқитишган. Рус миллатидаги маҳбусларни эса раҳбарият алоҳида чақиради, агар Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашдан бош тортса, уларни ҳам калтаклааҳади", — деган маҳбуслардан бири.

“Сибир.Реалии” маълумотларига кўра, 2024 йил кузидан бошлаб айрим колониялар ярмига бўшаб қолган. Нашр суҳбатдошларининг тушунтиришича, бу гумонланувчи ва айбланувчиларни урушга тўғридан-тўғри вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналаридан ёллашаётгани билан боғлиқ.

Киритилди: 14:45 22.07.2025. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!