Бугун 31 май, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Россиялик журналист аёл Трампга мурожаат қилди: "Ишдан бўшатинг"

Россиялик журналист аёл Трампга мурожаат қилди: "Ишдан бўшатинг"

Россиялик телебошловчи Ксения Собчак АҚШ президенти Дональд Трампга видеомурожаат йўллади. У ижтимоий тармоқларда АҚШнинг нацизм устидан ғалаба қозонишдаги улкан хизматлари тўғрисида хабар тарқатган Оқ уй ходимини ишдан бўшатишни маслаҳат берди.

"Ҳурматли Дональд, менинг исмим Ксения. Мен Москвада яшайман. Москва Россиянинг пойтахти. Илгари менинг мамлакатим Совет Иттифоқи деб номланган», — деди Собчак ўз баёнотида.

У Америка раҳбарига турли манбаларга кўра 28 миллиондан 40 миллионгача Совет фуқаролари Улуғ Ватан уруши пайтида вафот этганини эслатди. "Совет аскарлари Берлингача етиб боришган ва миллионлаб одамларни, шу жумладан концлагерлардаги асирларни нацизмдан озод қилишган", дея қўшимча қилди у.

Собчак Оқ уй ходимини ишдан бўшатиш кераклигини таъкидлади.

 

Киритилди: 18:39 17.05.2020. Ўқилди: 3122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!