Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Россиялик инвесторлар Марказий Осиё бозорларига қизиқмоқда

Россиялик инвесторлар Марказий Осиё бозорларига қизиқмоқда

Россиялик инвесторлар Марказий Осиёдаги бозорларнинг 35 фоизига қизиқиш билдирмоқда.

Гап Олмаота (Қозоғистон), Тошкент (Ўзбекистон), Душанбе (Тожикистон) ва Бишкек (Қирғизистон)даги минтақавий аҳамиятга эга ёпиқ бозорлар ҳақида кетмоқда.

Мутахассислар мазкур бозорлар савдо марказларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кенг ассортименти, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ноёб товарлари ва норасмий муҳит билан ажралиб туришини таъкидлаган.

Таҳлилчилар Тошкентдаги 3-4 гектар майдонда жойлашган тахминий лойиҳани баҳолашга ҳам улгурган. Бу катта эҳтимол билан "Чорсу" бўлиши мумкин. Мазкур лойиҳага 20 млн доллар инвестиция киритилса 7-8 йилда ўзини оқлаши кутилмоқда.

Манба.

Киритилди: 19:17 24.03.2023. Ўқилди: 1698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!