Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис Twitter'да россиялик эркаклар учун "қўлланма" ёзди.
Россиялик эркаклар Европага қочиш ўрнига нима қилишлари мумкин:
— Норозилик;
— Бўйсунмаслик;
— Ҳарбий қисмни ўз хоҳиши билан ташлаб кетиш;
— Таслим бўлиш;
— Исён.
"25 миллион эркак учун бошпана
бу вариант эмас. Руслар Россияни озод қилишлари керак", дея якунлади у.