Депутатлар Михаил Делягин ва Николай Новичков Россия Давлат думасига икки фуқаролиги бўлган Россия фуқаролари учун солиқларни икки баравар ошириш бўйича Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш лойиҳасини тақдим этди, деб ёзади «Парламентская газета».
Ташаббус муаллифлари олти ой муддатда Беларус, Абхазия ва Жанубий Осетиядан ташқари бошқа давлатлар фуқаролигидан чиқмаган, туғилиш бўйича Россия Федерацияси фуқаролари бўлган жисмоний шахсларнинг даромадлари, транспорт воситалари ва мол-мулкига икки томонлама солиқ ставкасини белгилашни таклиф қилмоқда.
Бу «хорижий давлатлар билан барқарор сиёсий ва ҳуқуқий алоқаларга эга бўлган фуқаролар сонини минималлаштиришга имкон беради, бу Россияда қонуний ҳокимиятни мустаҳкамлашга ёрдам беради», деб ҳисоблайди парламент аъзолари. Бундан ташқари, ушбу чора Россия буджетининг даромад қисмини оширишга ёрдам беради.
Ўзгартиришлар муаллифлари қонун лойиҳасини ўзлари томонидан илгари киритилган фуқаролик тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш лойиҳаси билан боғлиқ ҳолда кўриб чиқишни таклиф қилмоқда.
Ҳужжат Россия паспортини олган хорижликларни 6 ой ичида бошқа фуқаролигидан воз кечишга мажбурлашни таклиф қилади.