Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россиялик боксчи Баҳодир Жалоловни жангга чорлади

Россиялик боксчи Баҳодир Жалоловни жангга чорлади

Россиялик боксчи, IBA тасарруфида ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби Давид Суров ўзбекистонлик боксчи, икки карра ёзги Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов билан жанг қилиш истагини билдирди.

“Мен Жалоловдан реванш олишни истардим. Бироқ ҳаваскор боксда бу жангни ташкил қилиш жуда қийин. Агар профессионал боксда имконият пайдо бўлса, реваншга тайёрман. Бу тўқнашув жуда қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Ҳозирги кунда бор эътиборимни ҳаваскор боксга қаратганман. Бош мураббий Олег Меншиковнинг қарорига таянаман. У нима деса, шундай бўлади. Агар имкон туғилса, Олимпиада доирасида Жалолов билан жанг қилиб, ғалаба қозониш ҳам катта мотивация бўларди”, деди россиялик боксчи.

Маълумот ўрнида, Давид Суров 2024-йил июнь ойида Россияда бўлиб ўтган БРИКС ўйинлари доирасида Баҳодир Жалоловга қарши рингга кўтарилган ва очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учраганди. Суров 2025-йилнинг декабрь ойи Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритган. У финалда ўзбекистонлик Арман Махановни мағлуб этганди.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов шу кунга қадар профессионал боксда 17 марта жанг ўтказиб, уларнинг 15 тасида муддатидан аввал ғалаба қозонган бўлса, 2 баҳсда очколар ҳисобига рақибдан устун келган. У охирги жангига нигериялик Соломон Адебайони мағлуб этган.

Киритилди: Бугун 15:41. Ўқилди: 600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!