Бугун 8 август, 2022 йил, душанба

O'ZB

Россияга қарши санкциялар бекор қилинишининг шарти бор - Шолц

Россияга қарши санкциялар бекор қилинишининг шарти бор - Шолц

Германия канцлери Олаф Шолц Москва Киев билан «адолатли» келишувга эришмагунига қадар Россияга қарши жорий этилган янги санкциялар бекор қилинмаслигини айтди.

«Украина билан адолатли келишув бўлмаса санкциялар амал қилишда давом этади»,— деди Шолц G7 мамлакатлари раҳбарлари саммитидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

Германия канцлери шунингдек, Хитойни Россияга қарши киритилган халқаро чекловларни бузмасликка чақирди.

«Биз буни барча музокараларимиз давомида талаб қиламиз»,— деди у.

23 июн куни Кремл Украина билан тинчлик режаси фақат Украина томони Россиянинг барча талабларини бажарганидан кейин амалга ошиши мумкинлигини билдирганди.

Киритилди: 23:56 28.06.2022. Ўқилди: 7178 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!