Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Россияга олиб кирилаётган банан контейнеридан катта миқдорда кокаин топилди

Россияга олиб кирилаётган банан контейнеридан катта миқдорда кокаин топилди

Кокаин миқдори 820 килони ташкил этади.

Гиёҳванд моддалар контейнер полининг остидаги "қўлбола ясалган яширин бўшлиқ"да аниқланди - у ерда оқ рангли модда солинган 820 та брикет мавжуд эди.

Федерал божхона хизмати ва Федерал хавфсизлик хизмати хорижий ҳамкасблари маълумотлари ёрдамида Лотин Америкасидан олиб келинган наркотикнинг энг катта партиясини қўлга олди.

Россия қора бозорида ушбу партиянинг нархи 12 млрд. рублни ташкил қилган бўлар эди, дея аниқлик киритмоқда божхона хизмати.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Киритилди: 21:35 16.07.2025. Ўқилди: 959 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!