Гап мамлакат собиқ мудофаа вазири Али Шамхонийнинг ўғли Ҳусайн Шамхоний ҳақида кетмоқда.
Bloomberg'га кўра, кичик Шамхоний Каспий денгизи орқали Россияга қурол етказиб бериш билан шуғулланувчи тадбиркорлар гуруҳига киради.
Агентликнинг ёзишича, у Эрон қуролларини Москвага сотишда "асосий рол ўйнайди. Шамхоний, хусусан, Эрон ва Россиядан нефт ва нефт маҳсулотларини экспорт қилувчи компаниялар гуруҳига, ўнлаб кемалардан иборат флотга эгалик қилади. 2023 йилда унга тегишли камида иккита кема қурол-яроғ, дрон қисмлари ва иккиламчи мақсадли маҳсулотларни Россияга етказиб берган.