Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россиядан Японияга импорт кескин ошди

Россиядан Японияга импорт кескин ошди

Япония Молия вазирлигининг хабар беришича, апрель ойида Россиядан Японияга импорти ҳажми 67,3 фоизга ошган. Бу ҳақида РИА Новости хабар қилмоқда.

Мутлақ кўрсаткичларда бу 187,1 миллиард иена ёки 1,45 млрд. долларни ташкил этди. Бундай ўсишга энергия ташувчилар нархи ошиши ёрдам берди.

Иккинчи томондан Япониянинг Россияга экспорти апрель ойида 69,3 % камайиб 23,77 миллиард иен ёки 184,2 млн. долларни ташкил этган.

Шунингдек,ю Япониянинг ташқи савдо балансида – дефицит пайдо бўлган: -839 миллиард иен (ёки 6,5 миллиард доллар)га етди

Япония вазирлиги хабарига кўра, апрель ойида Японияга 1979 йилдан кузатилган ойлик импортнинг рекорд даражаси қайд этилган - 8,92 триллион иен (69,1 миллиард доллар). Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,2 фоиз ўсиш дегани. Ўз ўрнида экспорт ҳам 1979 йилдан буён кузатилган иккинчи юқори натижани кўрсатган + 12,5 фоиз, 8,76 триллион иен ёки 67,9 миллиард доллар.

Киритилди: 14:34 19.05.2022. Ўқилди: 3631 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!