Украина ҳужумлари туфайли тўхтаб қолган "Дружба" нефть қувури орқали Венгрияга Россия нефтини етказиб бериш 28 август куни қайта тикланади. Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто маълум қилди:
Вазиятни Россия энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Павел Сорокин билан телефон орқали муҳокама қилдик, у узоқ саъй-ҳаракатлардан сўнг Венгрияга нефть етказиб беришни эртагаёқ - дастлаб синов режимида ва камроқ ҳажмда қайта тиклаш имконини берадиган технологик ечим топилганини айтди, деди Петер Сийярто.
Сияртонинг қўшимча қилишича, мамлакат расмийлари ҳозирча нефть етказиб беришни тўхтатишни ички тижорат захираларидан фойдаланган ҳолда ва стратегик захираларни сарфламасдан уддаламоқда.