Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россиядан Тошкентга метро вагонларининг навбатдаги партияси келди

A A A
Россиядан Тошкентга метро вагонларининг навбатдаги партияси келди

Россиянинг “Трансмашхолдинг” холдинги 13 октябрь куни Тошкент шаҳрига янги метро вагонларининг навбатдаги партиясини юборди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, янги метро вагонларининг барчаси Тошкент метросининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган. Бу вагонлардан Тошкентда 4 та вагонли 5 та метро поезди шакллантирилади. Эндиликда Тошкент метрополитенида замонавий поездлар сони жами 60 вагонни, яъни 15 та тўрт вагонли поездни ташкил этади.

“Метровагонмаш” ва “Тошкент метрополитени” 40 та метро вагонини ишлаб чиқариш бўйича шартномани 2021 йилнинг апрель ойида имзоланган эди.

Киритилди: 19:18 13.10.2021. Ўқилди: 2798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!